ИЛОНБУРГУТ

ИЛОНБУРГУТ (Circaetus gallicus) — йиртқич қушлар туркумининг қарчиғайлар оиласига мансуб қуш. Танасининг уз. 67—72 см, вазни 1,5—2 кг. Танасининг устки томони хира қўнғир, остки томони оқиш, йирик қўнғир холлари бор. Кўзлари сариқ ва йирик.

Европа, Осиё ва Шим. Африкада уч-райди. Ўзбекистонда дарахт ва қояларга уя қуради. Битта оқтухум қўяди. Урғочиси 45 кун тухум босади. Жўжаси 70—90 кунда учирма бўлади. Озиғининг асосий қисмини ҳар хил илонлар, калтакесаклар ташкил этади. Ноёб тур бўлгани учун Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.