ИЛМИЙ КИНО

ИЛМИЙ КИНО — илмий кинематография тури. Кинотехникадан илмий фаолият жараёнида, саноатда ва қ. х. да киноҳужжат олиш ҳамда кинотадқиқот ўтказишда фойдаланилади. Амалий вазифа бажариши билан ўқув киноси, илмий оммавий фильмдан фарқ қилади, и. т. воситаси ҳисобланади. Ҳаракатни тезлаштириш ва секинлаштириш имконияти билан хдм муҳим.