ИЛЛЮЗИОНИЗМ

ИЛЛЮЗИОНИЗМ, иллюзия санъати — 1) дирк ва эстрада санъати тури. Асосий ифода во-ситаси — фокус. Махсус аппаратлар, қурилмалар (таги икки қаватли сандиқ, идишлар, оптика асбоблари) ёрдамида фокус курсатиш, томошабин кўзини чалғитиб, эпчил ҳаракатлар билан «мўъжиза» яратиш. Қадимдан Миср, Юнонистон, Рим, шунингдек, Шарқ мамлакатларида Иллюзионизм томошалари намой-иш этилган. Ҳозир фан ва техника ютуклари ёрдамида мураккаб томошалар кўрсатишга имкон яратилди. Иллюзионизм санъати билан шуғулланувчи иллюзиячи дейилади. Иллюзионизм санъатини ривожлантиришда Г. Гудини, Д. Копперфилд (АҚШ), П. Соркар (Ҳиндистон), Э. Кио, ўғиллари Иллюзионизм ва Э. Киолар, Алли Вад, А. Акопян (Россия) ва б. нинг хизматлари катта. Ўзбекистонда ҳам Иллюзионизм қадимдан мавжуд бўлиб, ўзбек диркида иллюзиячилар найрангбоз, кўз боғловчи деб номланган. Улар сув ичиб, олов пуркаган, оғзига қоғоз, увада ти-қиб, рангли ип ёки ленталар чиқарган, «сеҳрли коса» га буйруқ қилиб, сув улашган, «Кашмир китоби»нинг оқ саҳифаларида турли ёзув ҳамда суратлар пайдо қилган, тупроқдан палов пиширган, ханжар ютган, шогирд қулокларидан ип ўтказган, қуён, қарға, илон иштирокида турли фокуслар кўрсатишган. Ўзбек найрангбозларининг ноёб санъати Навоий, Восифий асарларида акс этган. Ҳоз. кунда Иллюзионизм ўйинлари Тошкент дирки ва «Саҳнадаги дирк» томошаларида алоҳида ўрин эгаллайди. Ўзбек иллюзионистларидан Ф. Ражабов, П. Эгамбердиев, Т. Тожи-боев ва б. рангбаранг фокуслардан ту-зилган қизиқарли дастурлар кўрсати-шади. Улар Германия, Миср, Хитой, Ливан, Бирлашган Араб Амирликлари, Вьетнамда ўз санъатларини намо-йиш этишган. Ўзбек миллий анъанавий диркида найрангбозлардан шоҳимардонлик Л. Усмонов, наманганлик Д. Умаров, А. Маматов, хоразмлик А. Раҳимов ва Б. Юсупов, қўқонлик М. Тоштемировлар баракали ижод қилмоқдалар; 2)тасвирий санъат асарларида борлиқни худди ўзига ўхшатиб кўринадиган даражада тасвирлаш; И. да мавжуд нарсалар ва борлиқ билан унинг тасвири орасидаги чегарафарқни йўқ қилиш назарда тутилади. Иллюзионизм антик давр рангтасвирида пайдо бўлган, Уйғониш даврида муҳим ўрин эгаллаган, барокко санъатининг асосий тамойилларидан бирига айланган (маҳобатли безак санъатининг барокко услубидаги ин-терьерларида мавжуд меъморий бўшлиқ чексизликка интилаётган тасвирий бўшлиқб-н қўшилиб кетади). Шудаврда ишланган тасвирларда рассомлар перспектива имкониятларидан фойдаланиб мураккаб композициялар яратдилар, девор, шипларга ишланган расмлар гўё борлиқ билан қўшилиб кетаётгандек тасаввур ҳосил қилади, тасвирлар деворларни ўпириб чексизликка ўтиб бораётгандек, хонадаги устун ва деворлар шу чексизликнинг бошланишидек туюлади. Иллюзионизм кўпроқ маҳобатли рассомликка хос бўлса ҳам, айрим рассомлар дастгохли санъат (мас, рангтасвир, кам ҳолларда графика натюр-мортлари) да ҳам Иллюзионизмдан фойдаланишга интилади.

Пўлат Тошканбоев, Неъмаш Абдуллаев.