ИЛЛИНОЙС

ИЛЛИНОЙС — АҚШ шим. даги штат. Марказий текисликларнинг шим. қисмида, Мичиган кўли билан Огайо ва Миссисипи дарёлари оралиғида. Майд. 146 минг км2. Аҳолиси 12,5 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Спрингфилд ш. Энг катта шаҳри ва иқтисодий маркази — Чикаго. И. дан муҳим трансконтинентал йўллар ва АҚШнинг асосий ички сув йўллари ўтган. Иллинойснинг ер юзаси сертепа текислик (энг баланд жойи 378 м). Тупроғи унумдор кора тупроқсимон. Иқлими мўътадил кон-тинентал. Ўртача ойлик т-ра —3° дан 25°гача . Йиллик ёғин 800—1000 мм.

Иллинойс — ривожланган индустриал-аграр штат, аҳолисининг сони, саноат ва қ. х. маҳсулотлари и. ч. да АҚШда юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Иллинойсда тошкўмир, нефть қазиб олинади. Машинасозлик, металлсозлик, металлургия, тикувчилик, полиграфия ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Саноатининг етакчи тармоклари: кончилик, радиоэлектроника, электротехника, саноат ва қурилиш ускуналари, қ. х. асбоблари и. ч., вагонсозлик, қора металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, гўшт консервалаш. И. ҳудудининг 85% и фермерлар қўлида. Асосий экинлари — маккажўхори ва соя, шунингдек, буғдой, сули, ут хам экилади. Товар маҳсулотининг ярмини чорвачилик беради.