ИЛҲОМОВ

ИЛҲОМОВ Анвар (1946.20.8, Тошкент) — наққош, Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1983). П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида таълим олган (1963 — 68), ТошПИ нинг меъморлик ф-тини тугатган (1973). Тошкентдаги кулоллик тажриба з-ди (1967—77), «Усто» бирлашмаси (1977—80) да наққош, ижодий гуруҳ раҳбари (1980 й. дан). Илҳомов замонавий биноларни анъанавий на-қшлар билан безашда кулоллик буюмлари, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги санъатининг уйғунлигига эришди. Нақ-қошликда унутилган кундал усулини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Нақшлар мужассамотида эса рангларнинг бир-бирига майин боғланишини таъминлади. Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги саройининг банкет зали (1980), «Дилором» (1980), «Юлдуз», «Сирдарё» қаҳвахоналарини, Тўқимачилар маданият саройи (1987), Гулистон ш. даги Сирдарё театри (1985), Германиянинг Гановер ш. даги «Туркистон» ресторани (1992), Тошкентдаги «Туркистон» саройи (1995), Темурийлар тарихи давлат музейи (1997), Имом Бухорий мажмуаси (1998), Қува ш. даги Аҳмад Фарғоний мажмуаси (1998) ва б. биноларни безади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1997).