ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ — кексайган, меҳнатга лаёқатсиз бўлган ва боқувчисини йўқотган фуқароларга моддий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат томонидан белгиланган ижтимоий-иқтисодий тадбирлар тизими. Ижтимоий ҳимоянинг муҳим тармоғи.

Ижтимоий таъминот тўғридан-тўғри давлат бюджетидгн ажратиладиган маблағлари, ҳомийлар (турли жамғарма ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ижтимоий таъминот миқдори ва тақдим этиш тартиби миллий урф-одатлар ва халқаро меъёрларга асосан ишлаб чиқилган қонунчилик ҳамда давлатнинг иқтисодий имконияти доирасида амалга оширилади. Пенсиялар (кексалик бўйича, ногиронлик бўйича, боқувчисини йў-қотганлик бўйича ва ижтимоий нафақап&ў (ногирон болаларга, болаликдан ногиронларга, ишламаган ёлғиз ногирон ва кексаларга) тўловлари Ижтимоий таъминотнинг энг муҳим турлари ҳисобланади. Қари-ялар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш — ногиронларни «Му-рувват» уйларига, ёлғиз қарияларни «Саҳоват» уйларига жойлаштириш, муҳтожларни протез-ортопедия ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш, ногирон болаларни касбга ўқитиш ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш, пенсионерларни санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш, уларга шаҳар жамоа транспортларидан фойдаланишда, турар жой, маиший хизмат ва соликларга алоқадор имтиёзлар бериш Ижтимоий таъминотда катта роль ўйнайди.

Ўзбекистонда Ижтимоий таъминот тизими 20-а. нинг 20-й. лари бошидан шакллана бошланган.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг 90-й. лар бошидан бозор муносабатларига ўтиш ва ижтимоий-иқтисодий тизимни ислоҳ қилиш даврида аҳолини, айниқса но-чор гурухларни аниқ манзилли ва мақсадли ижтимоий ҳимоя қилиш тизими барпо этилди, пенсия жамғармаси, ижтимоий нафақалар, пенсиялар ва нафақалар индексацияси каби тушунчалар ва тузилмалар амал қила бошлади.

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 1993 й. 3 сент. даги Қону-нида пенсиялар миқдори меҳнат ста-жи ва ўртача иш ҳақита янада узвий боғланди. Пенсия ва ижтимоий нафақалар тушунчаларига аниқпик киритилиб, пенсия — меҳнат стажига кўра қўлга киритилган ҳуқуқ, ижтимоий нафақа эса муҳтожларга давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам деб белгилаб қўйилди. Ижтимоий таъминотнинг анчагина қисми айрим тоифадаги фуқароларга имтиёзлар бериш, уларни умумий қоидаларнинг талаблари ва мажбуриятларидан тўлиқ ёки қисман озод қилишдан иборат. Ҳоз. даврда 1,2 млн. дан ор-тиқ пенсионерлар ва ногиронлар 18 турдаги имтиезлар (шифокор рецептига асосан бепул дори-дармон олиш, протез-ортопедия маҳсулотлари б-н таъминланиш, ногиронлар аравачалари олиш, автомашина бензини учун товон пули олиш, мол-мулк, ер солигидан озод этиш ва б.)дан фойдаланмоқда, ҳар ойда уларга меъёрланган ҳар хил озиқовқат ва кир ювиш воситалари бепул етказиб берилади.

2001 й. 13 фев. да аҳолини ижтимоий ҳимояси бўйича давлат бошқарувини мукаммалаштириш мақсадларида Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги бирлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ташкил этилди. Ижтимоий таъминот тизимида Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, 12 вилоят ва Тошкент ш. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳоф-за қилиш бошқармалари, 213 туман ва шаҳар ижтимоий бўлими, 26 «Мурув-ват» ва 8 «Саҳоват» қариялар уйлари, Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионата (1970), «Нуроний» (Тошкентда), «Олтиариқ» (1979) ва «Товоқсой» (1971), «Косонсой» (2002) санаторийлари, Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш миллий маркази ва унинг 10 та минтақавий марказлари, Таянчҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика маркази, 180 тиббий-меҳнат экспертиза комиссиялари (ТМЭК), 3 та ногирон болалар учун касб-ҳунар билим юртлари аҳолига хизмат кўрсатади. Ижтимоий таъминот соҳаси учун олий ва ўрта маълумотли кадрлар Ўзбекистон миллий ун-ти, Тошкент давлат иқтисодиёт унти Тошкент молия ин-ти, Тошкент ижтимоий таъминот ҳуқуқшунослик техникуми (1967)да тайёрланади.

Ўзбекистон Республикасида пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлаш учун қилинган харажатлар 283897 млн. сўмни ташкил этди (2001; 1995 й. да 15878,4 млн. сўм). Ўзбекистондаги пенсионерлар сони ва таркиби жадвалда берилган.

Оқилжон Обидов.