ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА

ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА — давлат томонидан жорий этиладиган, назорат килинадиган ва кафолатланадиган кексалар, меҳнатга лаёқатсизларни таъминлаш, ёрдам кўрсатиш тизими. Их. кутилмаган ижтимоий ҳодисалар турлари (касаллик, и. ч. даги бахтсиз ҳодисалар, ногиронлик, кексалик, ҳомиладорлик, ўлим ҳоллари), ҳудудий до-ираси (давлат суғуртаси, маҳаллий даражадаги, касб-тармоқ, халқаро) бўйича туркумланади, кўнгилли ва мажбурий турларга бўлинади. Давлат су-ғурта жамғармаси, шунингдек, жамоа ва хусусий жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади (қ. Суғурта).