ИЖТИМОИЙ НАФАҚА

ИЖТИМОИЙ НАФАҚА — муайян са бабларга кўра, меҳнат қилиш имкония-тига эга бўлмаган ва доимий равишда ёрдам га муҳтож фуқароларга давлат томонидан бериладиган нафақа. Биринчи марта Ўзбекистон Республикасида Ижтимоий нафақа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 й. 24 июндаги қарори билан жорий қилинган (1990—94 й. ларда ижтимоий пенсиялар).

Ижтимоий нафақа 16 ёшгача ногирон болалар, 1-ва 2-гуруҳ болаликдан ногиронлар ҳамда пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига эга бўлмаган ва уларни боқишга мажбур бўлган қариндошлари бўлмаган 65 ёшга тўлган эркаклар, 60 ёшга тўлган аёлларга, 1 – ва 2-гуруҳ ногиронларига тайинланади.

Ижтимоий нафақа микдори пенсиядан фарқли равишда қатъий миқдорда белгиланади. Республикада болаликдан ногиронларга бериладиган Ижтимоий нафақа ойига 8970 сўм, зарур меҳнат стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган Ижтимоий нафақа ойига 5435 сўм (2002, 1 авг.). 2002 й. 1 янв. ҳолатига кўра Ўзбекистонда Ижтимоий нафақа олувчилар 258,8 минг кишини ташкил этади ва уларнинг асосий қисмини болаликдан ногирон бўлганлар (229,9 минг киши) ташкил этади.