ИЖТИМОИЙ ГУРУҲЛАР

ИЖТИМОИЙ ГУРУҲЛАР — мунтазам равишда бир-бирлари билан ўзаро муно-сабатга киришадиган шахслар гуруҳи. Турли синфлар, қатламлар муҳим Ижтимоий гуруҳлар ҳисобланади. Касбга оид, диний, эт-ник, турли демографик гуруҳлар (нуронийлар, аёллар, ёшлар ва ҳ. к.) ҳам Ижтимоий гуруҳларга киради, чунки уларнинг жами-ятдаги мавқеи ҳукмрон ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан боғлиқдир. Бир хил фаолият билан шуғулланувчи, ижтимоий-психологик хусусиятлари ўхшаш, мақсад ва қадриятлари умумий бўлган кишилар ҳам алоҳида Ижтимоий гуруҳларни ташкил этади. Ижтимоий гуруҳлар катта ва кичик (сони бўйича), бошланғич (гуруҳ аъзоларининг бевосита шахсий алоқалари ва муносабатларига асосланган) ва иккиламчи (гуруҳ аъзолари ўртасида бевосита шахсий алоқалар бўлмаган), расмий (тадқиқотчи томонидан муайян белги асосида ташкил қилинган) ва норасмий (объектив ҳолда мавжуд) гурухларга бўлинади. Ижтимоий гуруҳларнинг ҳажми, шакли, хусусиятидан қатъи назар, уларнинг муҳим белгиси — аъзоларнинг бир умумий гуруҳга мансуб эканликларини англашидир. Одамлар уз ҳаётининг кўп қисмини гуруҳлардаги мулоқотларда ўтказади. Ҳоз. жамиятдаги одамларнинг аксарияти кўпдан-кўп турли гурухларга мансубдир.

Мансур Бекмуродов.