ИЖТИМОИЙ ФИКР ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ЎРГАНИШ МАРКАЗИ

«ИЖТИМОИЙ ФИКР» ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ЎРГАНИШ МАРКАЗИ — Ўзбекистон Республикасидаги хукуматга қарашли бўлмаган (нодавлат) и. т. муассасаси. 1997 й. 25 июнда тузилган. Асосий вазифалари: инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиниши, сиёсийҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммолари, шунингдек, ижтимоий муносабатлар ривожининг бошқа долзарб масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш; шу борада сўровлар ўтказиш, сўров якунларини умумлаштириш ва тахлил этиш. Марказ ўзбек, рус, инглиз тилларида «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» жур. ини нашр этади. Жамоатчилик фикри мониторингини, турли маркетинг ва б. амалий тадқиқотларни ўтказиш; ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, ўқув марказлари, илмфан вакиллари иштирокида мунозара, давра суҳбатлари, анжуманлар ўтказиш ва ш. к. марказ фаолиятининг асосий йуналиши ҳисобланади. Марказда социологик тадқиқотларни режалаштириш, экспертиза ва тахлил, конкрет социологик тадқиқотларнинг социологик мониторинги, и. ч.-техника, ахборот ва маркетинг булимлари бор. Марказни ахборот-таҳлилий маълумот билан таъминлаш, ижтимоий фикр ва демократик тараққиёт муаммоларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш, вилоятлардаги марказ булимларига илмийметодик маслаҳат билан ёрдам кўрсатиш гурухларидан иборат махсус ижодий жамоалар тузилган.