ИЖОДИЙ ҲАМКОРЛИК

ИЖОДИЙ ҲАМКОРЛИК — икки ва ундан ортик, ижодкорнинг биргаликдаги ижодий меҳнати. Ижтимоии ҳаётга муносабати, ҳаётий тажрибаси, маслак ва матлаби, эътикрди, тили, эстетик ғоялари, ижодий услуби ёки йўналиши бирбирига яқин ижодкорлар муайян асарни биргаликда яратиши мумкин. Мас, бадиий ижодда: Чингиз Айтматов билан қозоқ шоири Мухтор Шохонов ҳамкорликда яратган «Чўққида қолган овчининг оҳи зори» бадиий-публицистик асар И. ҳ. нинг ёрқин на-мунасидир. 19-а. да яшаб ўтган француз ёзувчилари ака-ука Э. ва Ж. де Гонкурларнинг бир умр давом этган ижодий ҳамкорлиги жаҳон адабиётидаги ноёб ҳодисадир. Театр соҳасида: режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг «Келинлар қўзғолони» (Сайд Аҳмад пьесаси), «Искандар» (Ш. Ризаев пьесаси) рассом Г. Брим билан Ижодий ҳамкорлик натижасида яратилган. Бундан ташқари, тасвирий санъат («Амир Темур ҳайкали», Б. Усмонов, Ф. Ашрафий, И. Жаббор), қўшиқчилик («Ўзбекистон мадҳияси» А. Орипов шеъри, М. Бурҳонов му-сиқаси) соҳаларида Ижодий ҳамкорлик намуналари бор.