ИЖОД

ИЖОД — инсоннинг янги моддий ва маънавий неъматлар яратиш фаолияти. Унда инсон тафаккури, хотираси, тасаввури, диққати, иродаси фаол иштирок этади, бутун билими, тажри-баси, истеъдоди намоён бўлади. Ижод дастлаб инсон тасаввурида туғилади, кей-ин Ижодга тааллукди масалалар юзасидан изланишлар олиб борилади, бошқалар бажарган ишлар танқидий кўриб чи-қилади, тахлил этилади, кузатишлар, тажрибалар ўтказилади, мантиқий хулосалар чиқарилади, гипотезалар қилинади, булар тажрибада синаб кўрилади, нотўғри бўлса янгиланади ва ҳ. к. Изланишлар натижаси турли шаклларда (бадиий асар, математик формула ва б.) юзага чиқади. Уни жамият эътироф этсагина ҳақиқий, тўлиқ Ижод бўлади. Ижод фан-техникани, маданиятни бо-йитади, ривожлантиради.

Ижодни шартли равишда 2 га: илмий Ижод ва бадиий Ижодга бўлиш мумкин. Олимлар фаолияти илмий Ижодга, санъаткорлар, ёзувчилар фаолияти бадиий Ижодга қаратилган. Баъзи кишиларда ҳар икки Ижод ривожланган бўлиши мумкин. Илмий Ижодда табиат ва жамият ҳаётининг объектив қонуниятлари акс этса, бадиий Ижодда маънавий ҳаёт муаммоларига санъаткорнинг субъектив, ўзига хос қарашлари, ҳис-туйғулари акс этади. Бадиий Ижодда ҳаётнинг турфа ранглари ҳамда воқеалари орасидан ибратли ва ижтимоии аҳамиятли бўлганлари танлаб олинади ва бадиий умумлаштирилади. Бадиий Ижод мураккаб жараён бўлиб, инсон фаолиятининг идрок этиш, баҳолаш, қадрлаш сингари турлари билан боғлиқ ҳолда амалга ошади. Бунинг учун ижодкор эркин хаёл, озод тафаккур, кенг кўламли тасаввур, миллий ғурур ва юксак орзуларга эга бўлиши керак. Бадиий Ижод маҳсулотининг оммавийлиги ва ижтимоии аҳамияти ана шу билан белгиланади. Ижод нингтараққий этишида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий шартшароитлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ли.: Аристотель, Об искусстве поэзии, М., 1957; Гегель Г. В., Эстетика, в 4-х томах, М., 1968—73; Махмудов Т., Эстетика и духовные ценности, Т., 1993; Абдул-лаев А., Жажда прекрасного, Т., 1994.

Тилаб Махмудов.