ИЖОД ДУНЁСИ НАШРИЁТИ УЙИ

«ИЖОД ДУНЁСИ» НАШРИЁТИ УЙИ — нашриёт. 2000 й. 13 янв. да Тошкент ш. да ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги бошқарувига қарайди. «Гулхан», «Ғунча», «Класс», «Тонг юлдузи», «Соғлом авлод», «Зеркало XXI» газ. ва жур-. ларининг нашрига ҳомийлик қилади. Бундан ташқари, бадиий асарлар, дарслик, ўқув қўлланмалари, рисолалар нашр этади.