ИЖМО

ИЖМО (араб. — якдиллик, якдиллик билан қабул қилинган қарор; ижмо ал-умма — диний жамоанинг ягона фик-ри) — Қуръон ва ҳадисларда аниқ кўрсатма берилмаган ҳуқуқий масалани ҳал қилишда фақиҳ ва мужтаҳидларнинг тўпланиб, ягона фикрга келган ҳолда ҳукм чиқариши (фатво бериши). Шариат дастурларига кейинчалик киритилган 3манба. Шариатда шундай йўл билан чиқарилган ҳукм шаръий (қонуний) деб қабул қилинган. Ижмога шариат манбаи сифатида қараш араб халифалиги (8-а. охири — 9 – а.)да келиб чиққан.