ИЖЕВСК

ИЖЕВСК (1984-87 й. ларда Устинов) — РФ даги шаҳар (1918 й. дан), Удмуртия Республикаси пойтахти. Кама дарёсидан 40 км нарида, Иж дарёси соҳилида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 653 минг киши (1990й. лар ўрталари). Машинасозлик ва металлсозлик корхоналари, шу жумладан, «Ижмаш» и. ч. бирлашмаси (енгил автомобиллар, мотоцикллар, ов милтиқлари, станоклар ва б.), «Иж-нефтемаш» з-ди, радиозавод, «Иж-сталь» и. ч. бирлашмаси, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари, 4 олий ўқув юрти (шу жумладан Удмуртия ун-ти), ўлкашунослик, тасвирий санъат музейлари, 4 театр мавжуд. Ижевскга 1760 й. асос солинган.