ИЖАРА

ИЖАРА (араб. — ижора) — 1) тарихий-этнографик атама. Ислом дини Tapкалган давлатларда ер эгалари томонидан ерни ишлаш учун деҳқонларга бериш шартларидан бири; ер эгасининг ҳақини пул билан тўлаш. Ер эгаси хаки ҳосилдан улуш (натура тарзида) бериладиган бўлса музораъа деб аталган. 20-а. нинг 20-й. ларига қадар Ўрта Осиёда ҳам кенг расм бўлган (қ. Корандалик);

2) мол-мулкни ёллаш ва ундан фойдаланиш бўйича шартнома. Унга кўра, бир томон (И. берувчи) иккинчи томон (И. олувчи)га маълум тўлов, яъни Ижара ҳақи эвазига мол-мулкни вақ-тинча фойдаланиш учун беради. Ижара ҳақи мол-мулкнинг қиймати ва келтирадиган даромадига боғлиқ бўлиб, ўзаро келишув билан белгиланади.

Ижара чи айрим жисмоний шахс, юридик шахс ва ҳатто давлат бўлиши мумкин. Меҳнат жамоалари ўз корхоналаридан, корхоналар эса бир-биридан Ижара шартномасига биноан асосий и. ч. ва но-ишлаб чикариш воситаларини маълум муддатга қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятларда самарали фойдаланиш ва қўшимча даромадга эришиш мақсадида олади.

Бозор иқтисодиёти шароитида Ижаранинг мукаммаллашган шаклларидан бири лизингаир. Тадбиркорлик фаоли-ятида бир неча марта фойдаланишга мўлжалланган ва бунда узоқ вақт мо-байнида ўзининг дастлабки хрлатини caiyia6 қолиб, даврий эскириб борадиган ускуна-жиҳозлар, машиналар лизинг объекти бўлиши мумкин.

Қишлоқхўжалигида Ижара ва Ижара муносабатлари ўзига хос хусусиятларга эга ва Ижара объекти сифатида ер ресурелари асосий ўрнида туради. Хорижий мамлакатларда ер нафақат бирламчи, балки иккиламчи Ижарага ҳам берилиши мумкин. Ўзбекистонда ер давлат мулки, уму-миллий бойлик ҳисобланиб, у фақат бирламчи Ижарага берилади. Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳоз. босқичида Ўзбекистон Республикасида ер оила пудрати бўйича 3 йилдан кам бўлмаган, фермер хужаликларига 50 йилгача, лекин 10 йилдан кам бўлмаган, бог ва ток-зорлар 10 йилдан кам бўлмаган муддатларга Ижарага берилади (2002).

Ижара ва Ижара муносабатлари билан боглиқмасалалар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (1998) ва Фукаролик кодекси (1996) ҳамда «Ижара тўғрисида» (1991 й. 19 нояб.), «Қишлоқ хўжалиги коопе-ративи (ширкат хўжалиги) тўғрисида» (1998 й. 30 апр.), «Фермер хужалиги тугрисида» (1998 й. 30 апр.), «Деҳқрн хужалиги тўғрисида» (1998 й. 30 апр.) ва б. қонунчилик ҳужжатларига асосан тартибга солинади ва ҳал этилади.

Қурбон Чориев.