ИЖАРА ШАРТНОМАСИ

ИЖАРА ШАРТНОМАСИ, мулк ижараси шартномаси — фукароликҳуқуқий шартнома. Унга кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига молмулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ижара шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса — муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Кучмас мулк ижараси шартномаси давлат руйхатидан ўтказилиши лозим. Ижара шартномасида мулк ҳуқуқининг келгусида ижарачига утиши назарда тутилган бўлса, у бундай мулкнинг олди-сотди шартномаси учун мўлжаллаб, унда белгиланган муддатга тузилади. Мулк ижараси муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни — бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — 3 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси ФК 535, 539—540-моддалар).