ИГОРЬ

ИГОРЬ (? – 945) – Киевнинг улуғ князи (912 й. дан). Рюриковичлар сулоласининг дастлабки князи. Игорь ўзидан олдинги князь Олегнинг ишини давом эттириб, Днестр ва Дунай дарёлари оралиғидаги жан. славян қабилаларини бўйсундирган, древлянлар қўзғолонини бостирган. 913 й. И. қўшинлари Каспий қирғоқлари бўйлаб Бокугача борган, 941 ва 944 й. ларда Византияга юриш қилиб ғалаба қозонолмагач, шартнома тузган. Игорь древлянлардан иккинчи марта солик, ундириш пайтида ўлдирилган.