ИГОРЬ СВЯТОСЛАВИЧ

ИГОРЬ СВЯТОСЛАВИЧ (1150 – 1202) — Новгород-Северск (1178 й. дан) ва Чернигов (1198 й. дан) князи. Қад. рус адабий ёдгорлиги — Игорь полки жангномаси қаҳрамони. 12-а. да Киев Руси тахти учун ўзаро курашларда қипчоқлар (половецлар) ёрдамида иштирок этган ва бу билан Жан. Русни талон-тарож бўлишига имкон яратиб берган. Қипчоқларнинг тазйиқи кучайгач, Игорь Святославич бошқа князлар б-н иттифоқ бўлиб қипчоклар устига юриш қилган (1185). Руслар Дон ва Сала дарёлари бўйларида жойлашган қипчоқлар қароргоҳига тўсатдан ҳужум қиладилар. Бу пайтда қароргохда чоллар, аёллар, болалардан бошқа ҳеч ким йўқ эди, эркаклар сафарда бўлишган. Руслар қароргоҳни талон-тарож этиб, катта ўлжа билан қайтаётганларида Қояли (Ка-гальник) соҳилида қипчоқлар томонидан ўраб олиниб тор-мор келтирилган, князлар, шу жумладан Игорь святославич С асир тушган, ўғлини қолдириб ўзи қочган. Игорь святославич С нинг ушбу юриши кейинчалик «Игорь полки жангномаси» асосий мазмунини ташкил қилган.