ИГНИТРОН

ИГНИТРОН (лот. ignis — олов ва (электр) рон) — симоб катод ва бошқариладиган ёй разрядям бир анодли ион асбоб. Иши газлардаги ёй разрядга асосланган. Игнитронда кремний карбиди ёки бор карбидидан қилинган қўшимча электрод — ёққич ишлатилади. Ёққичга кучланиш берилганда ёққич билан симоб катоднинг туташган қисмида уч-кун чиқади. Шунда асосий анод ёй разрядини хрсил қилади. Ёқиш кучланиши фазасини асосий кучланиш фазасига нисбатан ўзгартириб, Игнитрондан ўтувчи ток миқдорини бошқариш мумкин. Игнитрон металл ва шиша қобиқии қилиб ишлаб чиқарилади. Металл қобиқли Игнитрон ток кучининг ўртача қиймати 20—700 а (аноддаги кучланиш амплитудаси 5 кВ гача), шиша қобиқли Игнитронда — 100 а гача (5 кВ) бўлади. Игнитрон кучли тўғриловчи қурилмалар, электр юритмалар, электр пайвандлаш қурилмалари, т. й. лардаги кичик электр ст-ялари ва б. жойларда ишлатилади. Игнитрон ўрнига ярим ўтказгичли қурилмалар ҳам ишлатилмоқда.