ИГНАТЬЕВ МИССИЯСИ

ИГНАТЬЕВ МИССИЯСИ — рус подшо қукумати томонидан Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги билан сиёсий ҳамда савдо муносабатлари ўрнатиш баҳонасида, аслида жосуслик мақсадида полковник Н. П. Игнатьев бошчилигида юборилган элчилар миссияси (1858). Игнатьев миссияси 1858 й. майида 50 кишилик қўриқчи отряд билан Оренбургдан чиқиб, Амударё ёқалаб, июль ойида Хивага келади ва хон ҳукумати билан савдо шартномаси тузади. Сўнгра Бухорога келиб им-тиёзли савдо шартномаси тузишга, зиндонда ётган рус фуқаро ва асирларни озод этишга эришади. Игнатьев миссияси тўплаган маълумотлар Туркистоннинг Россия томонидан истило этилишида муҳим роль ўйнаган.