ИГНАЛАР МИНТАҚАСИ

ИГНАЛАР МИНТАҚАСИ — ер сунъий йўлдоши ёрдамида маълум баландликка контейнерда чиқарилиб, Ер атрофига сочиб юбориладиган калта мис ёки вольфрам толалардан иборат кат-лам. Игналар минтақаси радиореле алоқаларида махсус йўналишга эга бўлмаган тўлқин тарқатиш учун пассив ретранслятор вазифа-сини бажариши мумкин. Ер сиртининг исталган нуқталари орасида радиоалоқа боғлаш учун 4000 км баландликка экваториал қутб текислигидаги иккита Игналар минтақаси етарли. Ундан бир неча йил фойдаланиш мумкин. У арзон ва ишончли, лекин радиосигналларни ҳамма томонга сочгани учун қабул қилинаётган сигнал кучсиз бўлади, хабарлар секин узатилади. Игналар минтақаси ер сунъий йўлдошлари учун хавфли бўлиши мумкин.