ИГНАБАРГЛИ ЎСИМЛИКЛАР

ИГНАБАРГЛИ ЎСИМЛИКЛАР — қарағайтоифа (очиқ уруғли) ўсимликлар бўлимига мансуб, асосан, моноподиал, баъзан симподиал шохланувчи дарахт ёки буталар. Поясида ўтка-зувчи найлар ўрнида серковак ҳо-шияли трахеидлар бўлади. Пояси иккиламчи йўғонлашиш хусусиятига эга. Барглари тангача ёки игнасимон (номи шундан олинган), поясида бир неча йил туради. Игнабаргли ўсимликлар шамол ёрдамида чангланади. Уларнинг аксарият қисмини доим яшил ўсимлик турлари ташкил этади. Ер юзида Игнабаргли ўсимликларнинг 400 га яқин тури бор. Асосан, Шим. ярим шарда тарқалган. КаРағай, арча, қора қарағай, тисс, сарв туркумлари кўпроқ учрайди. Ўзбекистонда арча туркумига мансуб турлар ўсади.