ИГНА БУРНИ

ИГНА БУРНИ, Агульяш — Африканинг энг жан. чеккаси (34°52’ ж. к. ва 19°59’ шқ. у.). ЖАР ҳудудида, Яхши Умид бурнидан 155 км жан. шарқда. Бурун яқинида денгизда магнит ано-малияси кузатилганидан шундай ном берилган (португалча agulhas — игна, бунда компаснинг магнитли мили на-зарда тутилган).