ИГНА БУРНИ ОҚИМИ

ИГНА БУРНИ ОҚИМИ, Агульяш оқими — Ҳинд океанидаги илиқ оқим, Африканинг жан. шарқий қирғокларида, 25 ва 40° ш. к. лар оралиғида Мозамбик ва Мадагаскар денгиз оқимларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Тезлиги йил фаслларига қараб 0,7 дан 3 км/с гача ўзгариб туради. Игна бурни оқими Fapбий Шамоллар номли денгиз оқими билан учрашгач, океан тубига кетади. Сув т-раси фев. да 20—27°, авг. да 16—22°. Шўрлиги 35,5%».