ИГНА БАЛИҚЛАР

ИГНА БАЛИҚЛАР (Syngnathus) – денгиз кирпилари оиласига мансуб баликлар уруғи. Танаси 6 ёки 7 қиррали, ингичка, уз. 40 см гача. Тумшуғи ингичка ва чўзиқ, оғзи кичик, тишсиз. Дум сузгичлари кичик, қорин сузгичлари бўлмайди. Эркагининг қорнида ёки дум томонида увилдириқ сақлайдиган камераси бўлади. Бу камерага урғочиси увилдириқ ташлайди. Увилдирикларга шилимшиқ парда орқали қондан кислород келиб туради. 50 тача тури маълум: тропик, субтропик ва мўътадил денгизларда (жумладан Қора ва Каспий) да тарқалган. Иқтисодий аҳамиятга эга эмас.