ИЕРОГЛИФЛАР

ИЕРОГЛИФЛАР (юн. hieros — муқад-дас ва qluphe — ўйиқ) — бир сўз, бўғин ёки товушни ифодалашга хизмат қилувчи фафик ифода. Иероглифларнинг энг қад. си Миср ёзуви белгилари бўлиб, мил. ав. 4минг йиллик охирида қўлланган. Ҳоз. 5 мингга яқин Миср иероглифи маълум. Миср Иероглифлари орасида қуйидагилар фа-рқланади:

1) бир консонатли белгилар (30 га яқин); булар миср тилидаги ундош товушларни ифода этган;

2) морфемаларни фонетик ифодалаш учун икки ва уч консонантли белгилар;

3) бир бутун сўзни ифодалаш учун иде-ограммалар;

4) детерминатлар — сўз маъносини аниқлаштирувчи ёрдамчи (талаффуз этилмайдиган) идеографик белгилар.

Иероглифлар термини ёзувнинг бошқа тизимларига нисбатан ҳам ишлатилади. Мас, қад. (мил. ав. 2 мингинчи йиллар) ва ҳоз. Хитой ёзуви, хат ёзувининг (мил. ав. 2—1минг йиллар) турли тасвирий (миххат бўлмаган) белгилари ва б. га нисбатан қўлланилади (қ. Хитой ёзуви, Япон ёзуви).