ИЕРИХОН

ИЕРИХОН — Ўлик денгизнинг шим.-ғарбида, Иордан дарёси водийсида жойлашган шаҳар. Мил. ав. 7—2минг йилликда Фаластиндаги қад. манзилгоҳ. Неолит ва жез даврига оид манзилгоҳ қолдиқлари, мустаҳкам қўш девори бўлган шаҳар харобаси (мил. ав. 18—16а. лар), мақбаралар очилган. Мил. ав. 2минг йилликнинг охирларида яҳудий қабилалар томонидан вайрон қилинган. Библия ривоятига кўра, Иерихоннинг деворлари душман карнайлари садосидан («иерихон карнайлари») қулаб тушган.