ИДЕОГРАФИК ЁЗУВ

ИДЕОГРАФИК ЁЗУВ [юн. idea – идея (ғоя), образ ва grapho — ёзаман] — белгилар (идеограммалар) бутун бир сўзни ёки тушунчани билдирадиган ёзув тури. Қад. ёзув системаларидан Миср ёзуви, Хитой ёзуви ва б. айрим ёзувлар идеографик йўсинда бўлган. Идеографик ёзув жуда му-раккаб; кўпгина халқларда нисбатан соддароқ ёзувлар — бўғинли ёзув ва ҳарфли ёзув тараққий этган.