ИДАЛЬГО

ИДАЛЬГО — Мексикадаги штат. Мамлакатнинг марказий қисмида, Мексика ясситоғлигининг жан. шарқида. Майд. 20,9 минг км2. Ахолией 2,2 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Пачука ш. Аҳоли, асосан, водийларда яшайди. Ер юзаси плато бўлиб, ўртача бал. 2000 м; алоҳида чўққилари 3000 м ва ундан зиёд. Шарқий Сьеррамадре тоғ системаси Идальго ҳудудини Мексика қўлтиғидан ажратиб туради. Ўртача ойлик т-ра 16—20°. Йилига 300—600 мм ёғин ёғади, тез-тез қурғоқчилик бўлиб туради.

Аҳолисининг кўп қисми қ. х. да банд. Асосан, мевали дарахтлар ўстирилади, сабзавот экинлари ва шакарқамиш экилади. Штатнинг шарқий қисмида яйлов чорвачилиги ривожланган.

Олтин ва кумуш конлари бор. Машинасозлик (вагонлар, юк машиналари, тўқимачилик машиналари), не-фтни қайта ишлаш, цемент, рангли металлургия саноати корхоналари мавжуд. Йирик саноат шаҳарлари: Сьюдад-Саагун, Тула.