ИДАЛЬГО

ИДАЛЬГО (испанча hidalgo) — ўрта асрларда Испаниядаги рицарларнинг майда ва ўрта табақаси. «Идальго» истилоҳи 12-а. нинг охирида пайдо бўлган. Реконкиста даврида Идальголар муҳим ҳарбий куч саналган. 15-а. дан Идальголар қашшоқлаша бошлаган. 16-а. да И. лар Америка қитъасини босиб олишда — конкистала фаол иштирок этганлар.