ИЧКИ ЭНЕРГИЯ

ИЧКИ ЭНЕРГИЯ — жисмнинг фақат ички ҳолатига боғлиқ бўлган энергия; жисмни ташкил этувчи молекулаларининг хаотик (тартибсиз) илгариланма ва айланма ҳаракат кинетик энергиялари б-н молекулаларнинг ўзаро таъсирлашиши натижасида вужудга келган потенциал энергиялари ҳамда мо-лекулалардаги атомларнинг хаотик теб-ранма ҳаракат кинетик ва потенциал энергияларининг умумий йиғиндисига тенг. Жисмлар системасининг Ички энергияси ҳар бир жисмнинг алоҳида олингандаги Ички энергия лари йиғиндиси б-н жисмлар орасидаги ўзаро таъсир энергиясининг йиғиндисидан иборат.