ИЧКИ БОЗОР

ИЧКИ БОЗОР — муайян мамлакат доирасида товарлар ва хизматлар айирбошланадиган бозор. И. б. ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида вужудга келади. Маҳсулотлар товар сифатида тайёрланганда кишилар ўзлари тайёрлаган маҳсулотларни бозор воситасида алмаштириб, бир-бирлари билан муно-сабатда бўладилар. Ички бозор турли ижтимоийиқтисодий тузумда турлича бўлган. Бозор муносабатлари ривожланган сари мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва янгиларини қуриш учун и. ч. воситаларига талаб орта боради. Натижада истеъмол буюмларига талаб ҳам кучаяди. Бироқ омманинг харид қуввати чекланганлиги сабабли, бозор ҳажмининг ўсиши и. ч. нинг ўсишидан орқада қолади. Аҳолининг кўпчилиги ёлланма ишчига, ишчи кучи эса товарга айланади.