ИЧКАРИ

ИЧКАРИ — мусулмон мамлакатларида аёлларни номаҳрам эркакларга кўрсатмаслик мақсадида тўсилган қовлининг ички қисми, ички ҳовли. И. да, асосан, аёллар ва болалар яшаган. Ўрта Осиё халқлари меъморлигида уй-жой тузилишининг ажралмас қисми. Ташқи ҳовлининг узвий давоми. Ичкари ўрта асрларда шариат қоидаларига кўра, аёллар ва балоғатга етган қизлар истиқомат қиладиган жой ҳисобланган. Унда ётоқхона, ошхона, омборхона ва б. жойлашган. Ташқари ҳовлида эркаклар яшаган. Ичкари ва ташқари ҳовли ўртасида эшик бўлиб, бундан бегона эркакларнинг кириши қатъиян тақиқланган. Хонадоннинг Ичкари ва ташқарига бўлиниши хон саройларидаги ҳарамдан тортиб, камбағал кишиларнинг ҳовлиларигача хос эди. Косиб, деҳқон, ҳунармандлар, жуда булмаганда, ўз касбикори учун ажратилган бинонинг ҳовли томонини бирор нарса билан тўсиб Ичкарига ажратарди.