ИБТИДОИЙ САНЪАТ

ИБТИДОИЙ САНЪАТ — ибтидоий жамоа тузуми даври санъати. Илк намуналари ҳоз. типдаги одам пайдо бўлган сўнгги палеолит даври (тахм. мил. ав. 30минг йилликлар) га мансуб. Ибтидоий санъат ибтидоий жамоа кишисига дунёни ўзгартиришда орттирган тажрибаларини авлоддан авлодга узатувчи куч, дунё тўғрисидаги тушунча ва билимларини акс эттирувчи восита бўлиб хизмат қилган. Тасвирлаш ибтидоий одам учун ўз тушунча ва маънавий маданиятини, тасаввурини ифодалашга хизмат қилган. Шулар заминида аста-секин инсон фаолиятининг турли шакл ва кУри-нишлари юзага келган. Санъатнинг юзага келиши инсоният тараққиётида буюк босқич бўлди. Ибтидоий жамоа ичида ижтимоий алоқаларни юзага келишига, маънавий оламни, уларнинг гўзаллик ҳақидаги тушунчаларини шаклланишига хизмат қилган санъат ўз ривожида анимизм (табиат ҳодисаларига инсоний фазилатларни бериш) ва тотемизм (ҳайвонларга сиғиниш, уруғ жамоасининг келиб чиқишини бирор ҳайвонга тақалиши) каби афсона ва қарашларга таянган. Дастлаб содда шакли, белги тарзидаги тасвирлардан аста-секин ҳайвонлар хусусияти, кўрини-ши, характерини ҳақкрний ва тўлақонли тасвирини яратишга ўтишдан ва шулар асосида кишилар қаёти, яшаш тарзи ҳақида кенг мулоҳаза юритадиган мураккаб композициялар яратиш жараёнига етиб борган, реалистик шакллар заминида эса соддалаштирилган ҳандасий шакллар даражасига қадар кўтарилган белги ва сиймолар орқали мураккаб ҳис-туйғу, фикрларни ифодаловчи нақш мужассамотлари ва ёзувлар пайдо бўлишига олиб келган. Ибтидоий санъат с нинг илк намуналарида овчилик билан шуғулланган инсон ўз муҳитини — ов манзараларини акс эттириб ғорларнинг деворларига, қоятошлар ва б. га ишлаган тасвирларида (бўяб, бўртма ҳосил қилиб ишланган), лойдан тайёрланган, тошни йўниб ишлаган ҳайкалларида овланадиган ҳайвонлар (зубр, от, ки-йик, мамонт, ёввойи ҳайвонлар ва б.), одамзотларни (кўпроқ аёллар)ни ифодалаган (Франциянинг Ла-Ферраси, Ласко ғорлари, Испаниянинг Альтамира ғори, Саҳрои Кабирнинг Тассилин-Ажар деган жойидаги қад. одамлар яшаган қароргохлар ва б.). Ибтидоий санъаткорлар тасвирий санъатнинг ҳамма турлари (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) га мансуб асарларида ҳаётни синчковлик билан кузатганлари кўзга ташланади. Одам ва одамсифат махлуклар, қўл излари, чизма белгилар ва б. тасвирлар кам учрайди. Ғордаги тасвирлар қора, қизил, сариқ ва жигарранг минерал бўёклар билан ишланган, барельеф кўринишидаги тасвирлар кам, содда реализмга хос ҳай-калтарошлик (одам ва ҳайвон шакллари), бадиий (суяк ва ёғоч) ўймакорлик намуналари пайдо бўлган. Табиат ибтидоий афсоналарга асосланган инсоний сифатларга эга бўлган образларда акс эттирилган. Меъморлик ривожланиб, уйлар ертўла тарзида думалоқ, тўртбурчак шаклида қурилган, бундай хоналарга узун йўлаклар орқали кирилган. Баъзан хом-ашёлар сифатида йирик ҳайвонларнинг суякларидан фойдаланилган. Бундай санъат намуналари Украина, Белоруссия, Сибирдан кўплаб топилган.

Овчиликдан деҳқончилик ва чорвачиликка ўтилиши санъатда янги анъаналарни юзага келтирган. Тасвирий санъатда кўп шаклли мужассамотлар пайдо бўлиб, одамлар ва ҳайвонлар ҳаракатда, курашда тасвирлана бошлаган. Амалий безак санъатининг куп турлари (кулоллик, тўқимачилик, металлга ишлов бериш ва б.) ривожланган. Мураккаб ва мавҳум тушунчаларни ифода этувчи тасвирлар. юзага келган, безак нақш янада жадал ривожланган, рўзғор буюмлари, хоналар, кийимлар нақшлар билан безатилган. Миср, Ҳиндистон, Олд, Кичик ва Ўрта Осиё, Хи-тойда деҳқончилик афсоналари билан боғлиқ санъат (нақшли сирланган сопол буюмлар) кенг тарқалган, безак нақшлар б-н бир қаторда майда ҳай-калтарошлик ривожланган. Меъморлик жамоа манзилгохлари қурилишида на-моён бўлган. Ўрта Осиё ва икки даре оралиғида куп хонали уйлар хом ғиштли, новдалардан йиғилган синчли, поли лой сувоқли қилиб қурилган. Неолит даврида йирик тошлардан иборат мегалитли қурилмалар пайдо бўлган.

Балиқ овлаш ва овчилик сакланган кабилалар (Шим. Европа ва Осиё оралиғидаги худуд) да қад. мавзудаги ва реалистик санъат шакллари ёнма-ён ҳукм сурган. Буларга крятош расмлари, лой, ёғоч ва суяк (шох) дан ясалган ҳайкаллар киради. Куп расмларда умумлаштириш, шартли тасвирларда мужассамот ишлаш ҳолларини куриш мумкин. Сўнгги жез даври ва темир дав-рининг бошларвда ҳайвонларни тасвирлаш услуби шаклланган. Юнонистоннинг Шарқ ва Хитой билан маданий алоқалари янги мазмун, образ ва тасвирий воситаларни пайдо бўлишини таъмин-лаган. Ибтидоий санъатнинг кейинги даврлари и. ч. кучларининг ўсиши, меҳнат тақсимо-тининг ривожи, ибтидоий жамоа тузумини синфий жамиятга бўлиниши билан боғлиқ. Бу даврда қалъалар қурилиши, динлар тақозоси билан янги тасвирий санъат асарлари вужудга келди, ибодатхона, мақбаралар безатилди. Бадиий ҳунармандлик ривожланди. Ибтидоий санъат шакллари билан уйғунлашиб кетган бой ва ранг-баранг санъат ибтидоий жамоа ту-зуми бирмунча сакланган халқлар (Австралия, Жан. Америка, Африка ва б.) орасида 19—20-а. ларгача мавжуд бўлган.

Ўзбекистон ҳудудидан мезолит даврига мансуб Зараутсой расмлари тасвирлари ва б. топилган (яна қ. Биронсой расмлари, Бошқизилсоп расмлари, Бургансой расмлари, Сармишсой қоя расмлари, Соймалитош расмлари, Суратлисой расмлари, Қораўнгир қоя расмлари).

Мусиқа ижодиётининг илк куринишлари ҳам ибтидоий жамоа даврида, асосан, овчилик ва теримчилик билан кун кечирган одамларнинг меҳнат ва маросимлари жараёнида юзага келади. Оммавий ўйинларнинг урғу-зарбалари, жоду-афсун оҳанг иборалари, ҳайвонлар овозига таклид садолари, сигнал (дарак берувчи) қичқириқ-бақириқлардан астасекин айнан мусика хусу-сиятларига эга бўлган ифодавий воси-талар қарор топади. Улар, асосан, одам танаси (қўл-оёқ) ҳаракатларини акс эттирувчи ритмик тузилмалар, усуллар, шунингдек, одам овози, нутқ интонацияси таъсирчанлигига асосланган оҳанг иборалари тарзида ривож топади. Шу билан бирга тош, суяк, ёғоч, чи-ғаноқ, шох каби табиат нарсалари илк мусиқа чолғулари, «мусиқа қуроллари» сифатида қўлланила бошлайди. Булардан ҳозиргача сақланиб қолган турли шиқилдоқ, зувилча каби идиофонлар, пуфлама (қуштак, бурғу, сибизға), урма (қайроқ, довул ва ҳ. к.) чолғуларни кўрсатиш мумкин.

Деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш даврида олдин муайян тартиб ҳамда аниқ баландликка эга бўлмаган товуш нисбатлари асосида товушқатор, парда тузилмалари, ўлчов ва вазннинг илк шакллари юзага келади. Мазкур жара-ёнда оддий (хусусан, мавсум маросим) қўшиқлар, муайян мавзули чолғу куйлар қарор топади.

Неъмат Абдуллаев, Олимжон Беков.