ИБРОҲИМОВ Леким Ҳакимович

ИБРОҲИМОВ Леким Ҳакимович (1945.21.12, Олмаота вилояти) — Ўзбекистон халқ рассоми (2001), Ўзбекистон БА акад. (1999). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1977). П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида дарс берган (1977—87). Иброҳимов ижодида Шарқ мавзуи асосий ўрин тутади, халқ эртак ва достонлари, ўзбек ва уйғур мумтоз шеърияти асосида яратган асарлари ўзининг лирик оҳанги, мазмуни билан эътиборни тортади: «Амир Темур», «Алишер Навоий», «Бобур» ва б. порт-ретлари, «Ўзбек халқ эртаклари», «Сўқоқ қизлари» туркум асарлари ва б. Рассомнинг ижодий фалсафаси Ўрта Осиё, қад. Шарқ маданияти билан узвий боғлиқ («Кўк бўрини эмаётган болакай», 1989; «Қиз. Хонатлас», 1990; «Ипак йўли», 1997; «Шарқ гўзали», 1998 ва б.). И. нинг хорижий мамлакатларда шахсий кўргазмалари уюштирилган, халқаро ва республика кўргазмаларида асарлари билан иштирок этади. Ўзбекистон БА Олтин медали билан тақдирланган (1998).