ИБРОҲИМОВ

ИБРОҲИМОВ Шукур (1927. 5.3, Тошкент) — селекционергенетик олим, қишлоқ хўжалик фанлари д-ри (1974), проф. (1976), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном (1972). Тошкент қишлоқ хўжалик ин-тини тугатган (1948). 1948-84 й. ларда Ўзбекистон ФА Ўсимликлар генетикаси ва физиологи-яси, Ғўза селекцияси ва уруғчилиги, Пахтачилик и. т. ин-тларида илмий ходим, лаб. мудири (1965 й. дан), қ. ҳ. бошқаруви идораларида раҳбарлик ла-возимларида ишлади. ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими раиси ўринбосари (1984 — 90), «Пахта» ИИБ бош директори (1990—92), Ўзбекистон Пахтачилик и. т. ин-ти директори (1992—95). 1995 й. дан Ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. интида илмий маслаҳатчи ва ғўза мутагенези лаб. мудири. Илмий ишлари ғўза селекцияси, генетикаси, биологи-яси, уруғчилиги, агротехникаси ва б. масалаларга бағишланган. Иброҳимов ғўзанинг серҳосил ва р-нлаштирилган С—6029, С-6030, С-6037, С-6040, Термиз 14, Термиз 16, Қизил Равот, С—2602, Уйчи 2 ва Андижон 60 навларининг ҳаммуаллифи. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1987).

Ас: Острое облучение растений, мутагенез и селекция хлопчатника, Т., 1976; Отдалённая гибридизация хлопчатника, излучение и рекомбиногенез, Т., 1985.