ИБРОҲИМ РАҲИМ

ИБРОҲИМ РАҲИМ (тахаллуси; тўлиқ исмшарифи Раҳимов Иброҳим Абдураҳимович) (1916.15.10, Фарғона вилояти Қува тумани — 2001.22.11, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1976), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1966). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Республика радиосида сиёсий эшиттиришлар бўлими бош муҳаррири (1946—47), «Қизил Ўзбекистон» газ. да бўлим мудири (1950), муҳаррир (1950—61), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси (1957—63). «Ўзбекфильм» киностудияси директори (1962 – 66), Ўзбекистон Давлат Кинематофафия қў-митаси раисининг биринчи ўринбосари (1963-64). «Гулистон» (1966—69), «Муштум» (1971 — 84) жур. ларида бош муҳаррир.

Илк достони — «Баҳодир» (1939) чегарачилар ҳаётидан ёзилган. «Сен туғилган кун» (1967), «Мангулик қў-шиғи» (1970) қиссаларида, «Фидойилар» (1972), «Генерал Равшанов» (1985) романларида 2-жаҳон уруши қаҳрамонларининг ҳаётини, ўзбек халқининг уруш йилларидаги меҳнат жасоратини акс эттирган. «Ихлос» (1958), «Тақдир» (1964), «Тинимсиз шаҳар» (1968), «Оқибат» (1992) каби романлари янги ерларни ўзлаштириш, ёшлар ўртасидаги дўстлик ва муҳаббат, Тошкент зилзиласида ўзбек халқининг сабрматонати ҳамда қаҳрамонликларига бағишлаган.

Иброҳим Раҳимнинг мустақиллик йилларида ёзган қисса, ҳикоя ва очерклари «Қурбонингман» (1996), «Ҳаётни асранг, одамлар» (1997) китобларига жамланган. «Жоним фидо» ва «Чақмоқ» дра-малари (1974), «Зангори олов кишилари» (1961), «Қалбингда қуёш» (1963), «Фарҳоднинг жасорати» (1969), «Аҳмад Фарғоний» (2000) киносценарийлари муаллифи. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983). «Дўстлик» (1996), «Эл-юрт ҳурмати» (1998) орденлари билан мукофотланган.