ИБРОҲИМ ҚИЗИҚ

ИБРОҲИМ ҚИЗИҚ Тешабоев (1899 – Андижон — 1985) — ўзбек халқ қизиқчиси. 9 ёшидан отаси — Теша қўғирчоқбоз ёнида, 10 ёшидан Комил симдор тўдасида қизиқчи. Кейинроқ рус қизиқчи-масхарабозлари билан «Шайтон», «Асалари», «Ўлик сотди» томошаларини кўрсатган. Ф. Юпатов (1923 — 26), «Шарқ» (Наманган, 1926—28) диркларида, Турғун дорбоз ва Ориф гармон Тошматов тўдаларида (1928 — 42), Ўзбек давлат диркида (1942—47) қизиқчилик қилган. 1947 й. дан Андижондаги Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи қошидаги ансамблда шогирди Ғ. Юнусов б-н томошалар кўрсатган, ашулачиларга муқаллид қилган. Аския жанри бўйича ўтказилган кўрикларда қатнашган. «Ошхона», «Бозордаги сартарош», «Дангасалар», «Тўй», «Бемаза ашулачи» каби кулгиҳикоялар яратган. Қад. қизиқчилик томошалари («Бола ўқитиш», «Юрак оғриғи» каби) ни тиклашда санъатшуносларга ёрдам берган.

Ад.: Қодиров М., Масхарабоз ва қизиқчилар санъати, Т., 1971.