ИБРОҲИМ ОТА МАҚБАРАСИ

ИБРОҲИМ ОТА МАҚБАРАСИ — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (15 — 17-а. лар). Ривоятларга кўра, Хўжа Аҳмад Яссавийнинг отаси Иброҳим ота мозори (қабри) устига қурилган деб тахмин қилинади. Мақбара (тарҳи 6,7×9,34 м, бал. 4,5 м) бир хонали, олди пештоқли (бал. 5,65 м), гумбаз томли. Тарзлари безаксиз, ичкариси ганч сувоқ қилинган. Полига ғиштётқизилган. Эшик тепасидаги туйнукка панжара ишланган. Мақбаранинг ғарбида ер сатҳидан 1,5 м чуқурликда чиллахона ҳам бор. Мақбара кейинги асрларда бир неча марта таъмир қилинган.