ИБРОҲИМ ЛЎДИЙ

ИБРОҲИМ ЛЎДИЙ (7-1526) – лўдийлар сулоласининг учинчи ва сўнгги вакили, Дехли султони (1517 — 26). 1517 й. отаси Сикандар (1488—1517) вафотидан сўнг тахтга ўтирган. Иброҳим Лўдий ўз хукмронлиги даврида ички низоларга барҳам бериб, марказий хркимиятни мустаҳкамлаган, қўшни Гвалиор рожаси Викрамажит ва Мевар рожаси Рано Санго устидан ғалаба қозонган. Аммо, 1526 й. Бобур билан бўлган Панипат жангида енгилиб, халок бўлган.

Иброҳим Лўдий даврида мамлакатда илмфан ва маданият бирмунча тараққий этган. Ўша вақтларда бунёд этилган бир қанча меъморий ёдгорликлар ҳозиргача сакланиб қолган.