ИБРОҲИМ ибн МАСЪУД

ИБРОҲИМ ибн МАСЪУД (? – 1099) — Ғазнавийлар давлати ҳукмдори (105999). Масъуд I (1030-41) нинг ўғли, Махмуд Ғазнавийнинг набираси. Акаси Фаррухзод (1053—59) вафот этгач, тахтга ўтирган. Фаррухзод ҳукмронлиги даврида салжуқийлар билан бошланган урушни тўхтатиб, ўзаро сулҳ тузишга (1059) ва ҳатто Маликшоҳ (1072 — 92) нинг қизини ўғли Масъуд (1099—1114) га олиб бериб, улар билан қуда-анда бўлишга муваффақ бўлган. Сўнг, Ҳиндистонга қўшин тортиб, бобоси Маҳмуд Ғазнавий у ерда забт эта олмаган бир қанча қалъа ва вилоятларни фатҳ қилган, аҳолисини Исломга киритган. Иброҳим ибн масъуд ибн М. ғоятда тақводор, адолатли, халқпарвар, илмпарвар ҳукмдор бўлган.