ИБОДУЛЛА СУЛТОН

ИБОДУЛЛА СУЛТОН (?—1586) – шайбоний султонлардан, Абдуплахон II нинг иниси. Искандархон (1563— 1583) ва Абдуллахон II (1583—98) ҳукмронлигининг дастлабки йилларида Самарканд ҳокими бўлган. 1583 й. Абдуллахон билан оралари бузилган, Абдуллахон Андижонда исён кўтарган Исфандиёр султонга қарши қўшин тортганда Ибодулла султон с унга кўшилишдан бош тортган. Дўстум султон (Тошкент ҳокими), Исфандиёр султон (Андижон ҳокими) ва Ўзбекхон (Ҳисор ҳокими) билан Абдуллахонга қарши иттифоқ тузиб (1586 й. 3 авг.) И. с бошлиқ қўшин Бухоро атрофини талон-тарож қилган. 16 авг. да фитначилар томонидан ўлдирилган.