ИБОДОВ Исмоил Юсупович

ИБОДОВ Исмоил Юсупович (1927.25.10 – Андижон – 1998.1.5) хирург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), тиббиёт фанлари д-ри (1969), проф. (1971). ТошТИ (1953). Андижон вилоят касалхонаси хирургия бўлимида ординатор (1953 — 58), Анжидон тиббиёт ин-ти умумий хирургия кафедраси ассистента, доценти, кафедра мудири ва проф. (1958 — 96). Илмий ишлари, асосан, меъда-ичак, жигар ва буйрак касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларига бағишланган. Болаларда сийдик тошини олиш операциясида қовуқни юқоридан кесиб, бир қаторли чок солиш усулини амалда жорий этган.