ИБОДИЙЛАР

ИБОДИЙЛАР, абодийлар — хорижийлар жамоаларидан бири, 7-а. нинг 2-ярмида яшаган Абдуллоҳ ибн Ибод (Абод) издошлари. Улар ўз қўзғолонлари б-н аббосийларнинг ҳокимиятни эгаллашларига ёрдам берганлар. Ҳоз. Шим. Африкада, Уммон, Занжибарда Ибодийлар жамоалари бор. И. диний-сиёсий карашлари асосини имомат ҳақидаги таълимот ташкил этади. Улар ягона имомат ғоясини қатъий қилиб қўймасаларда, бир вақтнинг ўзида мусулмон оламининг турли жойларида бир неча имомлар бўлиши мумкин, деб ҳисоблаганлар. Ибодийларнинг қарашларида суннийлар ва муъ-тазилийларнинг ақидавий ғоялари ўз ифодасини топди. Ибодийлар одамларнинг қил-мишларини вужудга келтирувчи Аллоҳдир, деб биладилар. Ибодийлар сиёсий ва диний сабабларга кўра кишини ўлдиришни рад этган (хорижийларнинг ақидаси) бўлсалар ҳам антропомор-фистлар (худони одам қиёфасида та-саввур қилувчилар) ни ўлдирса бўлади, уларни, хотинлари ва болаларини асир олиш, мол-мулкларини ўлжа сифатида қўлга киритиш мумкин, деб ҳисоблардилар. Бошқа хорижийлардан фарқли равишда Ибодийлар мусулмонлар орасидан чиққан ўз рақибларини «кофир» санамасдилар, улар билан никоҳланишга рухсат берардилар. Ибодийлар таълимотининг тарафдорлари кўпгина мусулмон мамлакатларида бор эди, бироқ улар диний соҳада ҳам, сиёсий соҳада ҳам як-дил бўлмаганлар. Уларнинг диний эътиқод ва маросимлари суннийлик ва шиаликдаги оқим, фирқалардаги эътиқод ва маросимлардан ўзининг айрим хусусиятлари билан фарқ қилади.