ИБОДИЕВ

ИБОДИЕВ Абдуваҳоб, Мулла Абдуваҳоб Ибодий (1877, Қўқон — 1943) — Ўзбекистонда маориф ташкилотчиларидан, тараққийпарвар му-аллим. 23 ёшидан маориф ишлари билан шуғулланган. Мадрасада таҳсил олгач, 1901 й. Қўқонда «Мактаби воқия» («Ҳаёт мактаби») деб номланган янги усулдаги мактаб очди ва ўзи муаллимлик қилди. Кейинчалик мактаб «Урфон» («Илм») деб номланди ва 1918/19 ўқув йилидан 1намуна халқ мактабига айлантирилди. Бу ерда ўзи мудир ва муаллим бўлиб ишлади. 1919 й. етим ва муҳ-тож болалар учун Қўқонда 100 ўринли интернат ташкил этилди ва Ибодиев унга мудир қилиб тайинланди. 1923 й. И Қўқон ш. маориф бўлимининг топши-риғи билан 2 босқичли ўзбек мактабини ташкил этди (1-босқич 1—3 синф, 2-босқич 4—5 синфдан иборат бўлган) ва шу мактабда мудир ҳамда муаллим бўлиб ишлади. Акад. Теша Зоҳидов, шоир ва публицист Шокир Сулаймон ва б. шу мактабни тугатганлар. 1927 й. интернатлар қайта ташкил этилиши муносабати б-н И. болалар уйида карийб 10 й. мудир бўлиб ишлади. Ибодиев янги усул мактаблари учун нашр қилинган «Таҳсил-ул алифбо» («Алифбо ўқиши», Тошкент, 1912) алифбе китоби, «Эътиқоди исломия» («Ислом эътиқоди», Тошкент, 1914) қўлланмаси муаллифи. «Меҳнат қаҳрамони» (1936). Қатағонга учраб 1937 й. 16сент. да қамоққа олинган ва ўша ерда вафот этган.