ИБОДАТ

ИБОДАТ (араб. — сиғинмоқ, бош эгмоқ) — ғайритабиий кучлар (худо, руҳ ва б.) га сириниш, илтижо қилиш. Ибодат ҳар қандай динга хос. Турли динларда турлича Ибодат қилинади. Диний эътиқоднинг таркибий қисми сифатида Ибодат қатъий тартиб ва қоидаларга бўйсундирилган. Мас, христианлар хочга чўқинадилар, мусулмонлар кунига беш вақт намоз ўқиб Ибодат қиладилар. Исломда диний пок ҳисобланмаганлар, акли норасолар, хасталар И. дан озод қилинган. Ибодат якка ҳолда ёки кўпчилик бўлиб бажарилади. Диний таълимотга кўра, бутун борлиқни унутиб, ўзини фақат худога яқинлигини, унга итоаткорлигини ҳис этган ҳолда И. қилиш керак.