ИБН ХАЛДУН

ИБН ХАЛДУН Абдурахмон Абу Зайд ибн Муҳаммад (1332, Тунис — 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушдтлт издоши. 1349—75 й. ларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 й. Мисрга келиб, мударрислик қилган, умрининг охирида моликийлар мазҳа-би қозиси бўлган. Ибн халдун. Дамашқ ш. нинг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган эди. Шу тариқа Ибн халдун. Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн халдун. нинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн халдун. Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига салбий назар билан қарашидан қатъи назар, соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», деб таърифлаган. Асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Иб-ратли мисоллар китоби», 1370). Асарда Ибн халдун. жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон ха-лқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн халдун. кишилар ҳаёт тарзидаги тафовутларни, асосан, географик ва б. моддий омилларга боғлиқ деб ҳисоблаган. Асарда Ибн халдун. ўз тарихий-ижтимоий назариясини баён қилиб, ахлоқ ва ижтимоий муассасалар кишилар турмуши билан боғлиқлигини ҳамда меҳнат ва кишиларнинг ўзаро муносабати жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган. Ибн халдун. тарихий-ижтимоий тараққиётнинг моддий тамойилларга асосланиши ҳақида фикр юритган.