ИБН ТУЛУН МАСЖИДИ

ИБН ТУЛУН МАСЖИДИ – Қоҳира (Миср) даги меъморий ёдгорлик. Миср ноиби Аҳмад ибн Тулун қурдирган (876— 79). Масжид мурабба тарҳли (162×162 м), 3 томондан қўш равоқ ва ғиштин девор (бал. 12 м) билан ўралган. Девор ва равокдари пишиқ ғиштдан. Ҳовли (92×92 м) нинг жан. қисмидаги хонақоҳ 5 кўндаланг нефта бўлинган. Ҳар бир нефда 17 та равоклар қатори жойлашган. Равоқларнинг узун йўли қиблага қаратилган. Равоқлар тақасимон шаклда бўлиб, тўртбурчакли ус-тунларга таянган. Равоқ бурчаклари (ба-ғали) кичик безакли равоқчалар билан безатилган. Тепаси дандана билан якунланган. Шифти нақшлар билан безатилган. Ҳар бир бешинчи равоқ ва меҳробнинг тақасимон ҳошиясига ўйма нақшда куфий ёзуви битилган. Масжид ҳовлисида 1000 га яқин киши намоз ўқийди. Мураккаб услубда, оҳактошдан қурилган минора (бал. 40, 44 м) 4 қисмга ажратилган. Асоси мурабба тархли, юқориси бурама шаклда. Масжид томидаги тақасимон тош кўприк орқали айланма зинадан минора юқорисига чиқилади. Ҳовли ўртасида гумбазли сардоба қурилган (1296). Ибн Тулун Масжиди миллий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган яхлит меъморий иншоотдир.