ИБН СИНО НОМИДАГИ НАШРИЁТ

ИБН СИНО НОМИДАГИ НАШРИЁТ — Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига қарашли тиббий нашриёти. Ўзбекистон давлат тиббиёт нашриёти сифатида 1959 й. ташкил этилган. 1964 й. дан «Медицина» деб номланган. 1990 й. дан ҳоз. номда. Олий ва ўрта тиббиёт ўқув юртлари учун дарслик ва ўқув қўлланмалари, тиббиётга оид илмий асарлар, шифокорлар учун амалий қўлланмалар, санитария маорифи бўйича оммабоп тиббий адабиёт, лу-ғат, маълумотномалар, плакатлар ва б. тур китоблар нашр этади. 2002 й. да умумий ҳажми 1 млн. 375 минг нусхада 75 номда китоб ва рисола нашр этган.